Давлат хизматлари агентлигининг ФҲДЁ бўлимлари томонидан фуқароларнинг бевосита ҳамда жойлардаги учрашув ва сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатлари асосида туғилганлик ҳақида гувоҳномалар расмийлаштирилиб берилмоқда.
Бу борадаги ишларни агентликнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва унинг тизимидаги ФҲДЁ бўлимлари фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Ана шундай юртдошларимиз орасида аллақачон юз ёшни ортда қолдирган инсонларнинг борлигига ҳам гувоҳ бўлаяпмиз.
Куни кеча, Қумқўрғон тумани “Улуғбек” маҳалласида истиқомат қилувчи 101 ёшни қаршилаган Кўчарова Момохол аяга яқинларининг мурожаатига асосан туман ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.
Шоҳиста Абдуллаева,
туман ФҲДЁ бўлими мудираси