Оила – муқаддас даргоҳ

Оила жамиятнинг мустаҳкам таянчи ҳисобланади. Кучли жамиятнинг пойдевори ҳам оиладир. Юртимиз тараққиёти оилалар фаровонлиги, унда вояга етаётган фарзандларнинг соғлом ва баркамоллиги билан боғлиқ.
Бугунги кунда давлатимиз томонидан қаратилаётган эътибор сабабли намунали оилалар сони йил сайин кўпайиб бормоқда. Туманимизда ҳам ҳар жиҳатдан барчамизга ўрнак бўладиган оилалар кўпчиликни ташкил қилади. “Оқсой” маҳалласида истиқомат қилувчи Мусаевлар оиласи ана шундай хонадонлардан биридир. Ҳожар ая Мусаева 5 нафар: 3 нафар ўғил, 2 нафар қиз фарзандни муносиб тарбия қилиб, эл корига ярайдиган фарзандлар этиб вояга етказди. Ҳозирги кунда фарзандлари юртимиз тараққиёти йўлида муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Набираларининг севимли бувижониси бўлиб кексалик гаштини сурмоқда. Фарзандлари ҳамда набираларига Ҳожар аямиз ўзининг олтинга тенг бўлган ўгитларини бериб келмоқда. Набиралари даврасида китоб мутолаа қилиб, тарбиявий жиҳатлари билан фикр алмашишни асло канда қилмайди. Оқибатли меҳрли бўлган ота – оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирига меҳр-оқибатли бўлади. Албатта, бундай оилаларда камол топган фарзандлар жамият тараққиёти учун ҳам хизмат қиладиган ўғил-қизлар бўлиб улғаяди. Зеро, оила бахти фарзандларимиз кулгусида мужассамдир.
Зулхумор Хидирова,
туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими раҳбари, туман Кенгаши депутати