ОЛИЙҲИММАТЛИЛИК НАМУНАЛАРИ

Коронавирус инфекцияси кенг миқёсда тарқалиб пандемия ҳолатини келтириб чиқарди. Дунё халқлари қаторида Ўзбекистон аҳли ҳам бу офатдан азият чекаяпти. Муҳтарам Президентимиз аҳолининг соғлигини асраш, коронавирусга чалинган ва улар билан мулоқотда бўлган инсонларни даволаш учун карантин шароитларини жорий этди. Иш билан банд одамлар, ўқитувчилар, мактаб ўқувчилари, тарбиячилар, болалар, ота-оналар уйда қолдирилди. Уларнинг эҳтиёжларини қонтдириш кучайтирилди. Вақтини чоғ ўтказиш учун қизиқарли телекўрсатувлар намойиш этилмоқда. Гарчи иқтисодий инқироз юз бераётган бўлса-да инсон саломатлиги ҳамма нарсадан устунлигини кўрсатаяпти.

Адолат ҳимоячилари ҳам коронавирус пандемиясининг олдини олиш тадбирларида фаол қатнашаяпти. Карантин даврида эҳтиётсизлик оқибатида хато қилаётганларни тартибга чақираяпти. Яна қувонарли жиҳатлари шундаки, вақтинча ишсиз қолганлар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этиб жазо муддатини ўтаётганларга ҳам ғамхўрлик қилинмоқда.

2020 йил 6 май куни ЖИБ Қумқўрғон туман суди биносида ЖИБ Шўрчи туман суди раиси М. А. Ҳакимов иштирокида очиқ суд мажлиси ўтказилди. Туман ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида туриб озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларини ўтаётган, содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва меҳнатга виждонан муносабатда бўлган 4 нафар назорат остидаги шахсларнинг ўталмай қолаган жазо муддатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатларидан илгари шартли равишда озод этилди.

Ушбу тоифа шахсларнинг келгусида қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмасликларининг олдини олиш мақсадида ҳуқуқий маслаҳатлар ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ижтимоий ёрдамлар берилди.

А. ҚОСИМОВ,

туман ИИО Пробация гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант