“БАРАКА”ДА БАРАКА ТОПИНГ

Қумқўрғон шаҳрида аҳоли учун яна бир қулайлик бунёд этилди. Улкан кўринишдаги “Барака” савдо мажмуаси қурилиб, биринчи қаватда савдо хизмати кўрсатиш ишлари бошланди. Тадбиркорлар янги хоналарни жиҳозлаб, аҳоли учун зарур маҳсулотларни сотаяпти. Агро-ветеринария, электр маҳсулотлари, мобиль телефонлар, компьютерда хизмат кўрсатиш, газмоллар сотиш амалга оширилаяпти. Савдо мажмуаси олдидаги ерлар тўлиқ цементланди. Манзарали кўчатлар экилди. Ўтириш ўриндиқлари, чиқиндиларни ташлаш қутилари, тунги ёритгичлар ўрнатилди.

Янги савдо мажмуаси олдидаги ерлар тўлиқ цеменланди. Манзарали кўчатлар экилди. Ўтириш ўриндиқлари, чиқинди қутилари, тунги ёритгичлар ўрнатилди.

Н. МУҲАММАДИЕВ