КУРАШ МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Жисмоний тарбия ва спортга қизиқувчи ёшлар устозлари ёрдамида ўзлари қизиққан спорт турлари усулларини ўрганиб, мусобақаларда маҳоратларини ошираяпти. Мураббийлар ва ҳакамлар нигоҳида синовлардан ўтаяпти. 6 сентябрнинг Кураш куни деб белгиланганлиги бу спорт тури билан шуғулланаётган спортчилар ва уларнинг мураббийларни хурсанд қилди. Шу сана муносабати билан туманимиздаги 25-сонли умумтаълим мактабида 2010-2012 йилларда туғилган ўғиллар ва қизлар ўртасида спорт мактаби биринчилиги бўлиб ўтди. Мусобақада 100 дан зиёд спортчилар қатнашди. Улар ўз вазн тоифалари бўйича курашди. Кураги ерга тегмаган спортчилар ғолиб чиқди. Ўғиллар ўртасида 4-мактаб ўқувчиси Райимов Бекзод 26 кг, 4-мактаб ўқувчиси Маматалиев Ислом 29 кг, 32-мактаб ўқувчиси Аҳмедов Зоиршох 32 кг, 25-мактаб ўқувчиси Назаров Рамзиддин 36 кг, 33-мактаб ўқувчиси Турдиев Жаҳонгир 38 кг, қизлар ўртасида 44-мактаб ўқувчиси Эшбоева Чарос 40 кг вазн тоифаларида фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Н. МУҲАММАДИЕВ