Тумандаги “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” бўйича рўйхатлар тузилиб, хотин-қизларга ижтимоий ёрдам берилаяпти. Жумладан, “Ёшлар дафтари” асосида 50 нафар, “Аёллар дафтари” бўйича 65 нафар, “Темир дафтар”га кўра 18 нафар хотин-қизга ёрдам берилиши назарда тутилган. Ушбу дафтарларга киритилган хотин-қизларнинг хонадонига борилиб суҳбат ўтказилди. “Ёшлар дафтари”га ёзилган 50 нафар хотин-қизнинг 20 нафари миллий ширинликлар тайёрлашга ўқитилиб, духовка берилиб, иш билан таъминланди. “ Ёшлар дафтари” рўйхатидан чиқарилди. “Аёллар дафтари”га киритилган 65 нафар хотин-қизнинг 51 нафари рўйхатдан чиқарилди. 1 нафари жамоатчилик асосида иш билан таъминланди. 2 нафарига тадбиркорлик қилиш учун 25000000 сўмдан имтиёзли кредит ажратилди. 2 нафарига тикув машинаси олиб берилди. 5 нафари томорқа ишида банд қилинди. 7 нафарига 490000 сўмдан бир марталик моддий ёрдам берилди. 6 нафар онага фарзандларига мактаб формаси олиб бериш учун 500000 сўмдан тарқатилди. Ўрганиш жараёнида 9 нафар хотин-қизга ҳеч қандай ёрдам берилмаганлиги аниқланди. “Темир дафтар”га ёзилган 18 нафар хотин-қиздан 16 нафари руйхатдан чиқарилди. Шу руйхат бўйича 16 нафарга моддий ёрдам берилди. 2 нафари жамоатчилик иши билан таъминланди, 2 нафари туман тиббиёт бирлашмасига фаррош ишига жойлаштирилди.
Н. МУҲАММАДИЕВ