ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

2020 йил 21 апрель                                                                   Қ-615-сонли

 

Махсус техникалар орқали истеъмолчиларга тоза ичимлик суви етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидаларининг 118-бандига асосан, истеъмолчиларга махсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб бериш хизмати учун тўловлар таърифларини белгилаш мақсадида, вилоят “Сувоқава” ДУК Қумқўрғон туман филиалининг хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН

  1. Марказлаштирилган коммунал сув тармоғидан таъминлаш имконияти бўлмаган маҳаллалар аҳолиси (истеъмолчилари)га махсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб берилсин.
  2. Сурхондарё вилояти “Сувоқава” ДУК туман филиали (И. Хурсанов) марказлаштирилган коммунал сув тармоғидан таъминлаш имконияти бўлмаган маҳаллаларга махсус автотранспорт ёрдамида ичимлик сувини етказиб берувчи масъул ташкилот қилиб белгилансин.
  3. Сурхондарё вилояти “Сувоқава” ДУК туман филиали (И. Хурсанов) томонидан аҳоли (истеъмолчилар)га махсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб бериладиган ҳудудлар, ичимлик суви миқдори, муддати ва етказиб бериш хизмати учун тўловлар таърифлари нархларни тартибга солувчи орган билан келишилган ҳолда иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси туман филиали (И. Хурсанов)га;

Ичимлик сувини белгиланган тартибда шартнома асосида махсус автотранспорт воситалари орқали ўз вақтида тўлиқ етказиб берилишини;

Истеъмолчиларга етказиб берилган ичимлик суви бўйича ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Н. Жумаева) ва “Қумқўрғон садоси” газетаси бош муҳаррири (Р. Менгзияева) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини ва “Қумқўрғон садоси” газетасида чоп этилишини ҳамда электрон шаклда бир кунлик муддатда ижрочилар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига етказилишини ташкиллаштирсинлар.
  2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А. Абдурахимов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими          Р. Гаппаров