Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мажлислар залида тиббиёт муассасалари ходимлари учун фуқора муҳофазасига доир ўқув машғулоти ўтказилди. Вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси мутахассиси Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган вазифаларни слайлар асосида тушунтирди. Жумладан, Радиоциявий хавфсизлик, ёнғин хавфсизлиги, фавқулоддаги вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимини такомиллаштириш, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги тўғрисидаги муҳим ҳужжатларнинг мазмуни, терминларнинг маъноларини иштирокчиларга етказди.
Н. МУҲАММАДИЕВ