ЯНГИ ДЎКОН ОЧИЛДИ

Инсонлар орасида табиатга қизиқувчи, гуллар, қушлар ва сувда сузувчиларга меҳр қўйиб парваришлайдиганлар борлиги қувонарли ҳол. Қумқўрғон шаҳрида Гуллар дунёси, Қушлар олами дўкони очилганлиги улар учун янги қулайлик бўлди. Савдо дўкони оилавий тадбиркорлик асосида ташкил этилди. 2 киши иш билан таъминланди. Бу ердаги қафасларда Покистон қушлари, тўтилар, амазинкалар, аквариумлардаги балиқлар, гуллар, озуқалар, донлар, витаминлар ва зарур жиҳозлар, қафаслар, аквариумлар савдога қўйилган. Табиат мўъжизаларига қизиқувчилар хоҳлаган маҳсулотларни харид қилишлари мумкин.

Н. МУҲАММАДИЕВ