Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда округ сайлов комиссияси таркибига киритилган шахслар, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси раиси Салоҳиддин Саттаров йиғилишни бошқарди. Унинг таъкидлашича, бу йилги сайлов биринчи марта Сайлов кодекси асосида ўтказилиб, 22-моддасида ёзилган масалаларга боғлиқ ишлар, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрсатилган чора-тадбирлар ҳақида ахборотларни этиши ҳақида маълумот берди. Шунга мувофиқ Сурхондарё вилоят санитария-эпидемиологик осайишталик маркази раҳбари Абдусамат Мустанов, вилоят ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Санжар Қобулов, Кадастр агентлиги ҳузуридаги давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Собир Шоймардонов, Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги вилоят ҳуддуий бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Шоймардоновларнинг ахборотлари тингланди. Йиғилишда кўрилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.
Шундан сўнг оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди. 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси раиси С. Сатторов ахборот берди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларини айтди. Уларнинг саволлари юзасидан жавоблар айтилди.
Н. МУҲАММАДИЕВ