Туманимиздаги 33-сонли ўмумий ўрта таълим мактабида 2021-2022 ўқув йилига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Бунда бу йил биринчи марта таълим муассасасига қабул қилинган 1 синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди. Тадбирда Жарқўрғон ҳарбий қисмидан ташриф буюрган ҳарбийлар қатнашди. 1 синф ўқувчилари орзиқиб кутилган “Биринчи қунғироқ”ни чалди.
Шундан сўнг барча синфларда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” мавзусида Мустақиллик дарслари ўтилди. Мустақиллик дарсларида туман кенгаши депутатлари, туман халқ таълими бўлими мутахассиси, маҳалла раислари иштирок этди.
Н. МУҲАММАДИЕВ