ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

2020 йил 21 апрель                                                                   Қ-614-сонли                                                      

Туман ҳудудларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг сувнни муҳофаза қилнш зоналари ҳамда соҳнл бўйи минтақаларини белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019   йил 11 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 981-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туман Ирригация бўлимининг хатини инобатга олиб, Ўзбекистон  Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н

  1. Қумқўрғон тумани ҳудудларидаги сойлар, каналлар, қирғоқ бўйи ҳимоя минтақалари қирғоқдан сув ўтказиш қобилиятига қараб, 25 метрдан 50 метргача. хўжаликлараро канал ва коллектор тармоқлари    учун 5 метрдан 12 метргача ҳамда хўжалик ички суғориш ва зовур тармоқлари учун 2 метрдан 7 метргача этиб белгилансин.
  2. Хўжаликлараро канал ва  коллекторлар  қирғоқ  бўйи ҳимоя минтақасида сув хўжалнги идоралари рухсатисиз қурилиш ишлари олиб бориш, ифлослантирувчи нарсалар (ахлат, гўнг, саиоат чиқиндилари, маиший оқавалар) ташлаш. шунингдек заҳарли дорилар, минерал ўғит омборлари, ёнилғи мойлаш материаллари омбордари, автомобиллар ёнилғи қуйиш шаҳобчалари молхона.     паррандачилик   корхоналари ва бошқа ифлослантирувчи  корхоналар қуриш қатъиян ман этилганлиги белгилаб қўйилсин.

З. Туман ҳудудларидаги магистрал, хўжаликлараро ва ички канал ҳамда коллекторлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақаларига сув хўжалиги идоралари рухсати билан қирғоқларни мустаҳкамлаш, сув буғланишини камайтириш мақсадида мавсумий қишлоқ хўжалиги экинларини экишга рухсат берилсин.

  1. Мазкур қарор тумандаги «Қумқўрғон садоси» газетасида расмий эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  3. Ушбу қарор ижросини   назорат  қилиш туман  ҳокимининг ўринбосари Ч. Ўтаганов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими   Р. Гаппаров