МАҲАЛЛАДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛИНМОҚДА

Бу йил Ўзбекистон давлат мустақиллигининг шонли 30 йиллиги нишонланмоқда. Бу тумандошларимизга яхши кайфият бағишлаяпти. Улар байрамга муносиб совға тайёрлаш учун астойдил меҳнат қилаяпти. “Боғаро” маҳалла фуқаролар йиғинида кенг кўлмали ишлар амалга оширилди. Кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига Мустақиллик байрами муносабати билан 5000 сўмдан ёрдам пули тарқатилди. “Ёшлар дафтари”га ёзилган 2 нафар кишига тикув машиналари берилди. Улар бу совғадан мамнун бўлдилар.

Маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ишлари натижасида кўчалар, уйлар атрофи тозаланиб, саранжом-саришта қилинди. Пиёдалар йўлакчаларига қўшимча равишда спорт йўлакчалари ҳам барпо этилаяпти. Ариқларга латоклар ўрнатилмоқда. Бу ишларнинг бари маҳалла кўркига кўрк қўшиб, аҳолида эзгу фикрларни янада ошираяпти.

Н. МУҲАММАДИЕВ