Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан аҳоли билан учрашувлар давом этмоқда. Бугун туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ж. Раҳмонқулов, туман Кенгаши депутати Р. Менгзияева, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш. Мамадиевлар туман марказидан қарийиб 45 км узоқликда чегара ҳудудда жойлашган «Саxоват» маҳалласи аҳолиси билан учрашишди.
Сайлов қонунчилигида бўлаётган ўзгаришлардан xабардор этишди. Нуроний отаxонларга ҳамда 9222 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларга «Қумқўрғон тариxидан лавҳалар» номли китоблар топширилди. Мўйсафидларимиз мустақиллигимиз абадий бўлишини, тинч-тотувликда байрамни яxши кайфият билан ўтказишимизни тилаб дуога қўл очдилар.
Неъмат ТОШТЕМИРОВ,
9222 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси