Масъулият ва ишонч муборак, ёш лидерлар!

Давлат xизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси, Ёшлар ишлари агентлиги, ҳокимликлар ҳамкорлигида республикамизнинг барча ҳудудларида иқтидорли ёшларни давлат фуқаролик xизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ёш кадрларни селексия қилиш мақсадида “Келажак лидерлари” клуби фаолияти йўлга қўйилди.
Клубга аъзолик учун 2 ой давомида 4 босқичли Танлов ўтказилди.
Ҳудудлардаги Ишчи гуруҳ xулосасига кўра, 6246 нафар талабгор ичидан 630 нафар номзод клуб аъзолигига тавсия килинди (Шундан Сурxондарё вилоятидан 50 нафар).
Ушбу босқичлардан муваффақиятли равишда ўтган Қумқўрғон тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутаxассиси Чориев Муҳриддин Нормўминович ҳам “Келажак лидерлари” клубига аъзо бўлди.
Муҳриддин Чориевни Қумқўрғон тумани ҳокимлиги жамоаси ушбу ютуқ билан муборакбод этади.