Пахта ҳосилини териб, топширилмоқда

Туманимизда пахта йиғим-терими бошланди. Таниқли фермер Чаман Раҳмонов бошлиі “Илҳомбек Раҳмонов” фермер хўжалиги пахтакорлари далаларида йиғим-терим ишлари кун сайин авж олаяпти. 150 дан зиёд теримчилар пахтазорда оппоқ очилган лўппи-лўппи пахталарни териб, топшираяпти. Трактор, тележкалар ва тарози далага келтирилган. Теримчилардан пахта ўз вақтида қабул қилиниб олинмоқда. Биринчи иш кунида қабул пунктига 5 ярим тонна пахта ҳосили топширилди.
Туманимиздаги илғор фермер хўжалигидан бири ҳисобланган бу меҳнат жамоасида 33 гектар пахта майдони мавжуд. С 6585 янги пахта нави экилиб, агротехника қоидалари асосида парваришланди. Пишиб етилган ҳосил уруғлик учун саралаб терилаяпти. Жами 126 тонна шартномавий режа, ҳар гектар ҳосилдорлиги 40 центнер белгиланган. Далаларда ҳосил мўл. Пахтакорлар давлатга пахта топшириш режасини бажариш учун астойдил меҳнат қилмоқда.