Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида “Анор-2021” Республика кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш тақдимот маросими ўтказилди. Тадбир “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармонлари аёллар ассоциацияси Сурхондарё бўлими, Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси, Қумқўрғон туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида амалга оширилди. Туман ҳокими Р. Гаппаров, Сурхондарё вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси раиси Ойдиной Шарофиддинова дилдаги табрик гапларини айтди.
“Энг яхши фермер”, “Энг яхши ишлаб чиқарувчи”, “Энг яхши аҳолига хизмат кўрсатувчи” номинациялари бўйича фахрли 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган иштирокчиларга дипломлар, сертификатлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Узумчилик фермер хўжалиги бошлиғи Беккам Музаффарова “Энг яхши фермер”, “Умидахоним” миллий ширинликлари МЧЖ раҳбари Матлуба Омонова “Энг яхши ишлаб чиқарувчи”, Якка тартибдаги тадбиркор Шаҳноза Йўлдошева “Энг яхши хизмат кўрсатувчи” йўналишларида фахрли биринчи ўринни эгаллади. Улар бу кўрик-танловнинг вилоят босқичига чиқди.
Н. МУҲАММАДИЕВ