ҲУНАРМАНДЛАРГА ИМТИЁЗЛАР

Қумқўрғон туман ҳунарманд бўлимига қарашли 260 нафар ҳунарманд бор. Улар муаллифлик мебеллари тайёрлаш, миллий либослар тайёрлаш, металлдан ясалган буюмлар, ёғочлардан тайёрланаётган ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқа турдаги ҳунармандчилик ишларини бажараяпти. Ҳунармандлар фаолиятида жуда зарур бўлган янгилик амалга оширилаяпти. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПҚ-5033-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ҳунамандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4539-сонли Қарори 9-бандининг 3-хатбошисига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” ва “Агробанк” АТБ ҳунарманд уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хом ашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, уста, шогирд мактабларини ташкил этиш, уй-музей ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун 36 ойгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаларидан ошмайдиган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 бараваригача миқдорда кредитлар ажратилади.

Н. МУҲАММАДИЕВ