Қумқўрғон шаҳрида хотин-қизларнинг янги иш ўринлари яратиб, меҳнат қилаётганидан хурсанд бўламиз. Бу мамлакатимизда аёлларга эътибор, бандлигини таъминлашга кўрсатилаётган ғамхўрлигига жавобан амалга оширилаётган ишлар сирасига киради.
“Зебо” тикувчилик цехи кўп йилдан буён фаолият кўрсатаяпти. Бу ишхонада 3 нафар аёл иш билан таъминланган. Улар замонавий тикув машиналарида аёллар, эркаклар кийимлари, элета, трубакарниз, замонавий пардалар, келинлар сарпоси, кўрпа, ёстиқ ва бошқа турдаги маҳсулотларни тикаяпти. Эркаклар кастюм-шимини қайта тайёрлаяпти. Сифатли маҳсулотларини бичиб-тикиб, мижозларга хизмат кўрсатаяпти.
Н. МУҲАММАДИЕВ