ЯНГИ УЙЛАР ҚУРИЛМОҚДА

Туманимизда аҳолининг уйга бўлган эҳтиёжини қондириш учун ипотека кредити асосида янги уйлар қурилмоқда. Дўстлик маҳалласидаги Собир Термизий ва Чўлпон кўчаларида янги кўп қаватли уйлар бунёд этилаётганлиги бошланғич тўзловларни амалга оширган фуқароларга хурсандчилик келтирди. Улар ипотека кредити асосида янги хонадонларни олишга буюртма бериб, ўз эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга бўлди. Улар хоналарнинг сонига қараб 20, 30, 35 миллион сўм тўлади. Қолган суммани 10 йил ва ўндан кўп муддатда тўлаш имтиёзи берилди.

Бундан ташқари, тадбиркор Наргиз кафесини таъмирлаб, қўшимча қурилишларни бажариб ишга туширди. Бу маҳалла фаоллари, фуқаролар билан биргаликда Мустақилликнинг 30 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш мақсадида ободонлаштириш ишларида қатнашди. Кўчаларни тозалаш, дарахтларни оҳаклаш ишларини бажарди.

Н. МУҲАММАДИЕВ