УЛКАН САВДО МАЖМУАСИДА ЯНГИЛИК

Қумқўрғон туман марказида қурилаётган Барака савдо мажмуаси меъморчилик услуби бўйича гўзал кўринишга эга. 3 қаватли бино ва ертўладан иборат. 230 дан зиёд дўкон, оилавий дам оладиган кўнгилочар жойлар бор. Иншоотга Сурхондарё саноат қурилиш компанияси бош компания ҳисобланади. Барака савдо комплекси масъулияти чекланган жамияти қурувчилари ва Туркия ишбилармонлари ҳамкорликда бунёдкорлик ишларини амалга ошираяпти. Янги бинонинг лойиҳа қиймати 66 миллиард сўмни ташкил этаяпти.

Ҳозир савдо мажуасида энг сўнгги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилаяпти. Теварак-атрофи текисланиб, цементланмоқда. Бунёдкорлар Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан улкан совға тайёрлаяпти. 1 сентябрь – Мустақиллик куни тантанали равишда очилади.

Н. МУҲАММАДИЕВ