Аҳолининг реал даромадлари ва бандлигини ошириш, қашшоқликни камайтириш ва аҳоли фаровонлиги даражасини яхшилаш омили

Ушбу мақолада аҳолининг реал даромадлари ва бандлигини ошириш, қашшоқликни камайтириш ва аҳоли фаровонлиги даражасини яхшилаш йўлларини ёритишни мақсад қилдик. Мамлакатмизда аҳолининг реал даромадлари ва бандлигини ошириш бўйича ислоҳотлар ўтказилиб, чора-тадбирлар тузилган. Қолаверса, аҳолининг реал даромадлари ва бандлигини ошириш, қашшоқликни камайтириш ва аҳоли фаровонлиги даражасини яхшилаш бўйича статистик маълумотлар мавжуд. Асосий манбалар ва статистик маълумотлар асосида таҳлил қилиб, хулоса ва таклифларни ўртага қўйдик.
Глобаллашув жараёни, йирик агломерациялар, ўсиш нуқталари ва махсус иқтисодий зоналар кўринишидаги янги минтақавий марказларнинг шаклланиши инвестициялар, юқори малакали ишчи кучи ва истиқболли инфратузилмаси лойиҳаларини жалб қилишда рақобатни кучайтиришга олиб келмоқда. Шу билан бирга, ҳудудларда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, хусусан камбағалликни қисқартириш вазифалари кўп жиҳатдан иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда аҳолининг реал даромадлари, бандлигини ошириш, қашшоқликни камайтириш, барқарор иш ўринларини ташкил этиш билан бевосита боғлиқдир. Мамлакатимизда 2020-2021 йиллар учун инқироздан кейинги даврда иқтисодиётни тиклаш бўйича икки босқичли дастур қабул қилинди. Биринчи босқичда иқтисодиётнинг ўзини барқарорлаштиришга, иккинчи босқичда – унинг ўсишини таъминлашга эътибор қаратилади. Дастур коронавирус пандемиясининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсирини бартараф этиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестиция ва ташқи иқтисодий фаолиятини тиклаш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш учун шароит яратиш мақсадида тасдиқланган. Унга кўра, ҳаракатлар режаси икки босқичда амалга оширилади: 1-босқич – иқтисодиётнинг ўзини барқарорлаштириш, йил охиригача ўсишни тиклаш. Чора-тадбирларнинг тўлиқ бажарилиши билан 2020 йилга мўлжалланган кўрсатгичлар баҳоланди; 2-босқич – 2020-2021 йилларда коронавирус пандемияси оқибатларини тўғрилаш билан 2021 йилдан 5,0 – 5,5 фоизгача барқарор иқтисодий ўсишни таъминлайдиган ислоҳотларни давом эттириш. Шу босқичлардаги яқин ва ўрта истиқболда бажарилиши лозим бўлган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари қабул қилинган бир қатор дастур ва вазифаларимизда акс эттирилган. Жумладан, 2017-2021 йиллар амалга ошириладиган Ҳаракатлар стратегиясида аҳоли бандлиги ва реал даромадларни изчил ошириш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган. Хусусан, аҳолининг реал пул даромадларини ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини, аҳолининг даромадлари бўйича фарқланиш даражасини янада камайтириш вазифаси белгиланган. Бу вазифа бир томондан мамлакатда яшовчи аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш билан бирга макроиқтисодий сиёсатда ялпи талабнинг ортиши ҳисобига иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар натижасида аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида жорий йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори ўтган йилларга нисбатан сезиларли равишда оширилди.
Аҳоли тасарруфидаги даромадларининг шаклланиш даражасига солиқлар ва давлат бюджети харажатлари таъсир этади. Шунингдек, ижтимоий трансфертлар ҳам шахсий тасарруфдаги даромадларининг шаклланишида юқори салмоққа эга бўлмоқда. Аҳоли даромадлари ўтган йилга нисбатан 2017 йилда 119,3 фоизни ташкил қилган бўлса, 2019 йилда эса 122,5 фоизга етганини кўришимиз мумкин. 2021 йил январь-март ойларининг ўзидаёқ 122,1 фоизга етганининг ўзи мамлакатимизда аҳоли даромадлари ошаётганлигидан далолат бермоқда.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, фикримизча, аҳолининг реал даромадлари ва бандлигини ошириш, қашшоқликни камайтириш ва аҳоли фаровонлиги даражасини яхшилаш омили сифатида мана буларни инобатга олиш зарур, деб ҳисоблаймиз: -аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича бўш иш ўринларини яратиш ва Ўзбекистонда истеъмол саватчаси ва тирикчилик учун зарур энг кам миқдорларини ишлаб чиқиш; истеъмол саватчасини ишлаб чиқариш учун алоҳида инобатга олиш зарур жиҳатларни маълум иламиз:
1. Ижтимоий омиллар.
2. Иқтисодий омиллар.
3. Демаграфик омиллар.
4. Сиёсий омиллар.
5. Экологик омиллар.
Бундай омилларни инобатга олган ҳолда чора-тадбирлар ва дастурларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.
-Барча гуруҳдаги аҳолининг эҳтиёжлари, уларнинг даромади даражаси; инсон саломатлигини сақлаш ва ҳаётий фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган энг кам истеъмол ҳажмлари ҳамда товар ва хизматлар рўйхати бўйича илмий тавсиялар; аҳолининг ижтимоий ҳимояланишини таъминлашга доир давлатнинг молиявий имкониятлари; товар ва хизматларнинг реал бозор нархлари; бошқа мамлакатларнинг тажрибаси.
-Амалдаги солиқ тизимини ислоҳ қилиш асосан иқтисодий самарадорликни оширишга қаратилган бўлиб, унда даромадлар тенгсизлигини мувофиқлаштириш механизми ҳам инобатга олиниши мақсадга мувофиқдир. Аҳоли даромадлари харажатдан кўп бўлса, уй хўжалигида яшаётган оила аъзоларининг турмуш фаровонлиги янада яхшиланади.
       Мунаввар ВАЛИЕВА,
“Микрокредитбанк” АТБ Сурхондарё вилоят Қумқўрғон филиали “ Персонал билан ишлаш бўлими ” етакчи мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Бизнесни бошқариш магистри “Банк иши-1” мутахассислиги тингловчиси