Сурхондарё вилоят кадастр тизимида мини футбол бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада вилоятимиздаги Термиз шаҳар ва туманларнинг кадастр агентликлари ходимлари қатнашди. Термиз шаҳридаги мини футбол майдонида 16 та жамоа ўзаро ўйинларда ғолиблик учун интилди. Қумқўрғон тумани кадастр агентлигининг “Истиқлол” жамоаси юқори натижага эришди. Футболчиларимиз Термиз тумани жамоасини 10:0, Ангор тумани вакилларини 8:0, Термиз шаҳридаги касбдошларини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Финалда Бойсун тумани спортчилари билан ўйинда 3:2 ҳисобида ғалабага эришиб, умумий ҳисобда фахрли биринчи ўринни эгаллади. Жамоа сардори Йўлдошев Хумоюддин, Холиёров Даврон, Мўйинов Акмал, Абдуҳолиқов Сайфуддин, Жумаев Фарҳод, Менглибоев Камолиддин, Эшниёзов Бобур туманимиз кадастр агентлиги футболчиларининг ютуғига муносиб ҳисса қўшди. Улар кубок, фахрий ёрлиқ, 3 миллион сўм билан мукофотланди. Энди ғолиб жамоа 17 августда Республика босқич мусобақасида иштирок этади.