Янги ўқув йилига тайёргарлик

Туман халқ таълими бўлими тасарруфида 82 та мактаб, 2 та ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва битта “Баркамол авлод” болалар маркази фаолият юритмоқда. Таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йилига тайёргарлик кўрилаяпти. 2021 йил 15 июлгача янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини якунлаш режалаштирилган. Барча мактабларда жорий таъмирлаш ишлари амалга ошмоқда. Кўпгина мактабларда барча таъмирлаш ишлари тугатилди.
2021 йил Инвестиция дастури бўйича 69-сонли умумтаълим мактабида 176 ўринли янги бино қуриш режалаштирилган. Бу ишларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 1804,0 миллиард сўм маблағ ажратиш режалаштирилган. Қурилиш иншоотига пудратчи ташкилот “Старпанқурилиш” хусусий корхонаси (бошлиғи У. Раҳманқулов) ҳисобланади. Ҳозир умумий ҳолатда 50 фоиз ишлар бажарилди. Жумладан, ер ишлари, пойдевор ишлари, ғишт териш, темир бетон плиталари ўрнатиш, ёнғин хавфсизлиги қурилмаларини қуриш ишлари тўлиқ амалга оширилди. Бинонинг том қисмини ёпиш, ички ва ташқи қисмини қумсувоқ қилиш ва бошқа ишлар давом этмоқда.
2021 йилда Ҳуррият маҳалласидаги 27-сонли умумтаълим мактабини ва Боймоқли маҳалласидаги 17-сонли умумтаълим мактабини жорий таъмирлаш режалаштирилган. Ҳозиргача бу мактабларни қуриш учун пудратчи ташкилотлар аниқланмаган. Яқин кунларда таъмирлаш ишлари бошланади.
2021 йилда маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан 26 та умумтаълим мактабида жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, 2-, 49-сонли умумтаълим мактабларида том қисмини тўлиқ таъмирлаш, 4-, 5-, 8-, 13-, 29-, 40-, 46-, 52-, 53-, 55-сонли умумтаълим мактабларида ички иситиш тизими, 3-, 49-, 56- сонли умумтаълим мактабларида аква дераза ромларини алмаштириш ва электрика, 14-, 16- сонли умумтаълим мактабларида ҳам қурилиш ишлари амалга оширилиши керак. Бу ишларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджетдан 1 миллиард 698 миллион сўм маблағ ажратилди. 2- ва 49-сонли умумтаълим мактабларида бино том қисмини таъмирлаш ишларининг 90 фоиз ишлари бажарилди. 4-, 13-, 52-, 55-сонли умумтаълим мактабларида иситиш тизимини жорий таъмирлаш ишлари, 14-, 16-сонли умумтаълим мактабларида янгидан қуриш тўлиқ тугатилди. 5-, 8-, 29-, 40-, 46-, 53-сонли умумтаълим мактабларида ички иситиш тизимини жорий таъмирлаш ишлари 80 фоизга бажарилди. 3-, 56-сонли умумтаълим мактабларда аква дераза ромлар ўрнатиш 75 фоизга амалга оширилди.
Тумандаги таълим муассасаларини куз-қиш мавсумида иситиш учун тайёргарлик кўрилмоқда. 85 та таълим муассасасидан 15 таси, яъни 1-, 2-, 3-, 4-, 24-,  33-, 35-, 43-, 63-, 70-, 81-, 86-сонли умумтаълим мактаблари, 11-ДИМИ, 14-ДИМИ ва “Баркамол авлод” болалар мактаби табиий газ билан иситилади. Қолган 70 та мактаб кўмир ёіилғиси билан таъминланиб, қизитилади. 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсуми учун кўмир билан иситиш мослаштирилган мактабларга жами 1932 тонна кўмир ёқилғисини марказлашган ҳолда етказиб бериш режалаштирилган. Бу кўрсатгич 100 фоиз бажарилди. Кўмир ёғилғиси кўмир тарқатиш омборхонасига тўлиқ келтирилди. Мактабларда ишлаётган ходимлар томонидан  кўмир ёқилғиси ўз таълим муассасасига ташиб олиб кетилмоқда.
Маълумки, бу йил 24 октябрь Президент сайлови куни. Ҳозир сайловчиларнинг овоз беришини ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Тумандаги 55 та мактабда 56 та сайлов участкаси мавжуд. Бу мактаблардаги таъмирлаш ишларини бажариш учун марказлашган ҳолда маблағ ажратиш режалаштирилган. Буюртмачи ташкилот “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси томонидан сайлов участкаси мавжуд бўлган мактаблар жойида ўрганиб чиқилиб, лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланмоқда. Бу ишларни бажариш учун 7 миллиард 655 миллион сўм маблағ ажратилган. Асосан мактабга кириш қисмидаги йўлаклари, бино олд фасад қисми, сайлов ўтадиган зал ва хоналар, ташқи ёритиш чироқлари, қўшимча қулайликлар ва уларга бориладиган йўлакчалари таъмирланаяпти.
           Н. МУҲАММАДИЕВ