50 минг сўм эвазига фоҳишахона ташкил қилган эркак ушланди

Туманда 50 минг сўм эвазига фоҳишахона ташкил қилган эркак қўлга олинди. Маълум қилинишича, хусусий корхонага қарашли бино ҳамда иккита сунъий қопламали футбол майдончаларида ёлланма тарзда қоровул бўлиб ишлайдиган К.З (исм, фамилияси ўзгартирилган) ишхонасида фоҳишахона ташкил қилган. У 50 минг сўм эвазига ўзига нотаниш аёл ва эркакнинг жинсий алоқада бўлиши учун шарт-шароит яратиб бергани аниқланиб, ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу бандда кўзда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.
О. ЭРГАШЕВ,
Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди судьяси
М. ПАРДАЕВ,
Қумқўрғон туман прокурори ёрдамчиси