МАҲАЛЛАДА БАЙРАМ ТУҲФАСИ ТАЙЁРЛАНМОҚДА

Туманимиздаги “Нефтчилар” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтари”га ёзилган фуқароларга, боқувчиси йўқ аёл, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони бор оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилди. 6 нафар фуқаро бундай қулайликдан фойдаланди. Маҳалла ҳудудида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами арафасида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Тадбиркорлик ишларини ривожлантиришга эътибор қаратилаяпти. Ғаффоров Абдусодиқ хусусий корхонасида профмастел маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Холтўраева Гулшода 50 ўринли оилавий боғчани ишга туширди. “Содиқ Азим” хусусий корхонаси фойдаланишга топширишга тайёр. Мустақиллик байрами арафасида очилади. “Қумқўрғон қоракўлчилик” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бунда 4-5 та иш ўрни яратилаяпти. Тадбиркорлар қоракўл маҳсулотларни олиб келиб, ип йигириб тайёр маҳсулотга айлантиради. Бу маҳсулотларни тўқимачилик корхонасига жўнатади.

Н. МУҲАММАДИЕВ