МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА ТАЙЁРГАРЛИК

“Энг улуғ, энг азиз” байрамимиз Ўзбекистон давлат мустақиллигининг шонли юбилей санаси 30 йилликни муносиб кутиб олиш учун тайёргарлик кўрилаяпти. Туман маданият бўлими санъаткорлари байрамни хурсандчилик билан кўтиб олиш мақсадида концерт дастурини тайёрлаяпти. Улар Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида туманимизда ўтадиган байрам тантаналарида ўз репертуарлари билан иштирок этади. Концерт дастурида спортчилар кўргазмали чиқишларида “Спорт” қўшиғи янграйди. “Маҳлиё” намунали болалар фольклор этнографик дастаси ва “Боботоғ гуллари” ансамбли санъаткорлари “Ватан” қўшиқларини ижро этади. Марказий маданият маркази тўгараги раҳбари М. Шоимов “Боғ кўчангда”, 11-болалар мусиқаси ва спорт мактаби ўқитувчиси М. Жўраев “Сурхоним” қўшиқларини байрам туҳфаси сифатида намойиш қилишга тайёрланмоқда. Дастурда бошқа мусиқа ва санъат намуналари ҳам намойиш қилинади.

Бундан ташқари, “Янги Ўзбекистон истеъдодлари” онлайин кўрик-танловида туманимизнинг бахши, қўшиқчилари ва созандалари куйлари ҳамда қўшиқлари билан қатнашди. Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган вилоят байрам дастурига туманимиздан 5 нафар раққоса қизлар танлаб олинди.

Н. МУҲАММАДИЕВ