Фаол маҳалла раислари рағбатлантирилди

Туман ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳокими Р. Гаппаров томонидан фаол, фидойи маҳалла раислари муносиб рағбатлантирилди.
Унда туман ҳокими томонидан “Гулистон”, “ Янги ҳаёт» маҳалла раислари ўз фаолиятлари давомида маҳалланинг фаровонлигини таъминлаш ва “Ўсиш нуқта”ларни белгилашда ташаббускор бўлгани, томорқа ер эгалари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашишда, ҳудудида жиноятчиликни камайишига эришганлиги ва сидқидилдан ўз вазифасига ёндошганлиги эътироф этилди.
Б. ЖУМАЕВ,
туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи