Қумқўрғонда тадбиркорлар қабули

Туман ҳокимлигининг мажлислар залида тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтди. Туман ҳокими Р. Гаппаров бошчилигида ўтказилган учрашувда масъуллар ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди.
Тадбиркорлар мурожаати тингланди. Шу билан биргаликда туманда барпо этилган «Барака» савдо комплексида талабгор тадбиркорлар учун қулайликлар яратилганлиги, ушбу савдо марказида дўконларни ижарага беришда қулай, ҳамёнбоп нарxларда имтиёзлар яратилганлиги айтиб ўтилди.
Мутаxассислар томонидан тақдимот ўтказилди. Тадбиркорлар томонидан кўтарилган ҳар бир мурожаат тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди, ижобий ҳал этиш вазифалари белгиланди.