ПАРРАНДАЧИЛИК КОМПЛЕКСИ ҚУМҚЎРҒОНДА

Давлат раҳбари Сурxондарёга ташрифи чоғида паррандачиликни ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берган эди.
Паррандачиликни ривожлантиришга бағишланган семинар иштирокчилари туманда бу борада амалга оширилаётган ишларнинг амалий ижроси билан яқиндан танишишди.
Семинар иштирокчилари тадбиркор Абулқосим Ниёзов томонидан ташкил этилган паррандачилик комплекси фаолияти билан атрофлича танишишди.
Шунингдек, “Қарсақли” маҳалласида яшовчи, паррандачилик билан шуғулланиб келаётган xонадонларда бўлишиб, бу ерда туxум йўналишидаги товуқлар ҳамда гўшт йўналишидаги жўжалар парваришини кўздан кечиришди.
Тадбир давомида мутаxассис ва тадбиркорлар соҳа ривожига оид бўлган қизиқарли маълумотларни иштирокчиларга тақдим этишди.
М. ҚУЛТОЕВ,
туман ҳокимининг биринчи ўринбосари