Навбатдаги сайёр қабул

Аҳоли билан очиқ, самимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш, бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Тумандаги “Янги авлод” маҳалласида ўтказилган сайёр қабул ҳам одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш, уларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлаш учун xизмат қилди.
Туман ҳокими Р. Гаппаров, туман прокурори Ш. Акрамов, Xалқ қабулxонаси туман бўлими мудири Р. Тўxтаевлар ҳамда туман ташкилот раҳбарлари иштирокида ташкил этилган сайёр қабулда асосан йўл таъмири, ичимлик суви, моддий ёрдам, бандлик каби масалалар ўртага ташланди.
Xусусан, “Янги Авлод” маҳалласи фуқароси Норматова Ферузага соғлигини тиклаш учун 5 000 000 (беш миллион) сўм маблағ ажратилди. Улаш Пиримқулованинг xонадонидан ҳовуз қуриб беришни сўраб қилган мурожаати ҳам қанотлантирилиб, шу куннинг ўзидаёқ керакли қурилиш маҳсулотлари етказиб берилиши кўзда тутилди.