Қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда

Туманда тадбиркорликка эътибор қаратилаяпти. Меҳнат қилиб, манфаатдор бўлиш истагидаги ташаббускорларга кенг йўл очилаяпти. Шунинг натижасида қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўлами ва миқдори оширилмоқда. “Қумқўрғон хомкон” МЧЖда бусчатка ва шлокоблок ишлаб чиқарилаяпти. Бу ишларни амалга оширишда махсус техникалар кучидан фойдаланилаяпти. Натижада ишчиларнинг меҳнат қилиши енгиллашиб, маҳсулотлар ишлаб чиқариш миқдори ошмоқда. Ишчилар Баҳодир Жалилов, Отабек Нодиров, Ботир Каримов, Бўритош Соатов фаол ишлаб, намуна кўрсатаяпти. Улар кунига 30-40 квадрат метр брусчатка, 600-700 дона шлакоблок ишлаб чиқараяпти. Бу маҳсулотлар қурилиш ташкилотлари ва аҳолига сотилаяпти.

Н. МУҲАММАДИЕВ