Туманимизда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг бунёд этилиб, фойдаланилаётганлиги ёш истеъдодларни камолга етказиш учун қулай шарт-шароитларга эгаликни кўрсатмоқда. Аввал туғма истеъдод соҳиблари қўшни туманга бориб мусиқа ва санъат ҳақида билимларни ўрганарди. Энди туманимизда иккита замонавий кўринишга эга таълим муассасаси мавжуд. 11-болалар мусиқа ва санъат мактабида 150 нафар болани қабул қилиб, зарур билимларни ўргатиш, амалий машғулотларда кўникмаларини ошириш имкониятлари яратилди.
Ҳозир янги ўқув йилига тайёргарлик кўрилаяпти. Битирувчиларнинг ўрнини қоплаш, ёш истеъдодларнинг янги авлодини ўқишга қабул қилиш амалга оширилмоқда. Таълим муассасаси маблағлари ҳисобига жорий таъмирланаяпти. Яна шуниси қувончлики, бу болалар мусиқа ва санъат мактаби 2020 йил шу йўналишлардаги таълим муассасалари ўртасида энг яхши деб топилган. Бунда устоз санъаткорлар ва педагогларнинг керакли ҳужжатларни мукаммал тайёрлаганликлари ҳам инобатга олинган. Шу жиҳатлари инобатга олиниб болалар мусиқа ва санъат мактаблари тизими учун семинар ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Н. МУҲАММАДИЕВ