ПАХТА ҲОСИЛИ ЕТИШТИРИЛМОҚДА

2021 йил пахта ҳосили етиштириб, йиллик шартномани бажариш йилида Қумқўрғон тумани бўйича 7952 гектар майдонда деҳқончилик қилмоқда. Ҳозир ғўзаларга агротехника тадбирлари асосида ишлов берилиб, ҳосилга ҳосил қўшиш мақсадида турли тадбирлар амалга оширилаяпти. Барча секторларда экинни минерал ўғитлар билан озиқлантириш меъёрларига амал қилинди. Август ойи учун гектарига 3 тонна маҳаллий ўғит жамғарилиши керак. Ҳозиргача бу иш 74 фоиздан ошириб бажарилди. 151 та культиватор ғўза қатор ораларига ишлов берди. Суғориш ишларига эътибор қаратилмоқда. Ғўзаларни 4-суғориш давом этмоқда. Барча ҳудудлардаги ғўзалар ривожланиб, чеканка қилишга келди. Шунинг учун далаларда икки марта чилпиш ишлари амалга оширилди. Мавсумда чопиқчилар меҳнатидан фойдаланилди. Уларнинг иш унумдорлиги С. Бойматов ҳудудида бир кунда 78 гектар, Беш қаҳрамон ҳудудида 45 гектар бўлди. Барча ҳудудларда бу борадаги режа 6 баробардан ошириб бажарилди.

Н. МУҲАММАДИЕВ