ЯНГИ ГУВОҲНОМАЛАР БЕРИЛАЯПТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарори Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қумқўрғон туман бўлими томонидан амалга оширилаяпти. 2020 йил 1 мартдан йўл қурилиш ва қишлоқ хўжалиги техникаларининг янги намунадаги техник паспорти ва техник гувоҳномаси, тракторчи-машинист гувоҳномаси берилаяпти. Эски намунадаги барча техник паспорт ва техник гувоҳнома, трактор-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъи назар мажбурий тартибда алмаштирилади. Эски намунадаги бундай гувоҳномалар, давлат рақами белгилари 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Туманимизда ҳозиргача мавжуд гувоҳномаларнинг 60 фоизи алмаштирилди.

Н. МУҲАММАДИЕВ