Мактабгача таълим ташкилотининг ёзги даврида болалар билан таълим-тарбиявий жараённи режалаштириш болаларнинг 5 та ривожланиш соҳасини қамраб олади:
-жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши;
-ижтимоий-ҳиссий ривожланиш;
-нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари;
-ижодий ривожланиш. Мактабгача таълим ташкилоти ҳудудида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда ҳаракатли, спорт ўйинларини ташкил қилиш учун жой, спорт ўйинларининг элементлари билан жиҳозланганлиги муҳимдир. Тарбиячи ,,Соғломжон» марказини ташкил этиш мумкин. Бу марказда спорт инвентарлари, турли ҳаракатли ўйинлар учун ишлатиладиган жиҳоз ва анжомлар жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришда ёрдам беради. Марказда шунингдек, ҳафталик сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш ёки жисмоний спорт ўйинларини режалаштириш лозим. ,,Ёзги соғломлаштириш» даврида мактабгача таълим ташкилотида ,,Биз ёш спортчилармиз” мавзусида ҳафталик ўтказилди. Мактабгача таълим ташкилотида тайёрлов гуруҳ болалари ўртасида чиниқтирувчи машқлар, спорт мусобақалари, диққатни жамловчи ўйинлар ўтмоқда.
Гавҳар Эшмуродова,
1-МТТ тарбиячиси