НОСОЗ МАҲСУЛОТНИНГ ПУЛИ ЭГАСИГА ҚАЙТАРИЛДИ

Аҳолига намунали савдо хизмати кўрсатиш зарурлиги ҳозир ҳаммага тушунарли. Сотувчиларнинг эҳтиёжи учун керакли маҳсулотларни сотиши кераклиги равшан. Туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари меҳнат жараёнларида камчиликлар мавжудлигига дуч келаяпти. Харидорларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тўғри амалга оширилишига эришилаяпти.
Шўрчи туманидаги “Ободон” маҳалласида яшовчи истеъмолчи Т. Р. 2021 йил 26 июнь куни Шўрчи туман прокурорига мурожаат қилиб “Биллур” хўжалик моллари дўкони сотувчиси К. О. дан (исми, фамилияси ўзгартирилди) 300000 сўмга “Блендир” мева майлагични сотиб олганлиги, қурилма носоз чиққанлиги ҳақида маълум қилган. Шўрчи туман прокурорига мурожаат бўйича туманимиздаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ходимлар шуғулланди. “Биллур” хўжалик моллари дўконида сотувчи К. О. (исми, фамилияси ўзгартирилди) иштирокида истеъмолчи назарда тутган ҳолатлар ўрганилганида ҳақиқатан ҳам шу русумдаги мева майдалагичини сотиб олганлиги ва носозлигини аниқлади. Сотувчига Ўзбекистон Республикасининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ифодаланган қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Харидорга маҳсулотни сотиб олишга сарфлаган пули қайтарилди.
Б. БЎРИЕВ,
Қумқўрғон туман ИҲҲҚЖ бош ҳисобчиси