ХАРИДОРНИНГ ҲАҚИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

Жамиятимиз ривожланган сайин аҳолининг билими ва шу асосида дунёқараши ривожланаяпти. Саноат маҳсулотларига эҳтиёжи ошаяпти. Уларга қулай шароитлар яратилиб, намунали хизмат кўрсатиш ўргатилаяпти. Амалга оширилаётган ишлар назорат қилинмоқда.
Халқимиз орасида “Шоли курмаксиз бўлмайди” деган гап бор. Савдо дўконида харидорларга сотилаётган маҳсулотнинг сифатсиз ва носозлигига ким сабабчи? Бунда сотувчидан хафа бўлиш керакми ёки маҳсулотни ишлаб чиқарган корхонада эътиборсизлик қилиндими? Туманимиздаги Дўстлик маҳалласида яшовчи истеъмолчи М. Х. (исми, фамилияси ўзгартирилди) туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ана шундай камчиликлардан бири ҳақида мурожаат қилди. У туманимизда фаолият юритаётган ЯТТ Ражабов Холлига қарашли эҳтиёт қисмлар дўконида сотувчи Э. Ҳ. дан (исми, фамилияси ўзгартирилди) “Force-60” номли аккумляторни 485000 сўмга сотиб олди. Не умидлар билан харид қилган, амалда қўллаб фаровон яшайман, деб ўйлаган аккумлятори носоз чиққач хурсандчилиги барҳам топди. Туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари Ю. Бердимуродов ва Б. Бўриев сотувчи Э. Ғ. (исми, фамилияси ўзгартирилди) иштирокида мазкур ҳолат бўйича ўрганиш жараёнини ўтказди. Шу дўкондан сотилган аккумлятор носоз эканлигини аниқлади. Сотувчига тегишли қонуннинг мазмуни тушунтирилди. Харидорга аккумлятор учун тўлаган пули тўлиқ қайтарилди.
        Ю. БЕРДИМУРОДОВ,
Қумқўрғон туман ИҲҲҚЖ раис ўринбосари-Ижрочи директор