ТУШУНЧА

Бир боланинг оёқ кийими денгизда йўқолди. Бола қирғоққа «бу денгиз ўғри», деб ёзиб қўйди.
Унинг яқинида бир овчи кўп балиқ овлади. У қирғоққа «бу денгиз сахий», деб ёзиб қўйди.
Бир бола денгизда ғарқ бўлди. Унинг онаси «бу денгиз қотил», деб ёзиб қўйди.
Бир чол денгиздан кўп марварид тутди. У қирғоққа «бу денгиз жўмард», деб ёзиб қўйди.
Сўнгра бир баланд тўлқин келиб барча ёзувларни ювиб кетди. Ҳаёт эса давом этди.
Шунинг учун инсонлар гапирадиган ҳар қандай гапга эътибор бераверма. Инсонлар фақатгина тушунчасини гапиради холос.
Биродарлик давом этиши учун хатоларни ўчир.
Кишилар сенга ёмонлик қилишса уларга кучли қаршилик қилиш ҳақида ўйлама. Балки, гўзал раддия қилиш ёки умуман раддия қилмаслик ҳақида ўйла.
Инсонларга уларнинг ахлоқи билан эмас, ўз ахлоқинг билан муомала қил.
Ва ниҳоят, сендан кейин узоқ яшайдиган нарсанг сенинг ахлоқингдир.
Ўзига ишонган кишигина тавозули бўлади.
Ўзининг нуқсонини билган кишигина мутакаббир бўлади.
Дунёдан истаганингни ол. Аммо унга қандай келган бўлсанг шундай кетасан.
Ҳамма нарсанинг ичида гўзал нарса эккин. Гарчи у муҳаббат бўлмасада ҳеч йўқса эҳтиром бўлсин.
Неъматлар ичида ғарқ бўлиб муҳтожларни унутиб қўйма.
Садақа қил. Кафаннинг чўнтаги йўқ.
Қаерда бўлсангиз ҳам Аллоҳ сизни саодатли қилсин!