Истеъдодлар танлови

Қумқўрғон шаҳар маданият маркази томоша залида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамига бағишланган вилоят минтақавий кастинги ўтказилди. 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган истеъдод эгаларига эстрада, опера, мумтоз қўшиқ, чолғу ҳамда бошловчилик йўналишлари бўйича танловда қатнашиш учун имконият яратилди. Қумқўрғон, Бандихон, ШЎрчи, Жарқўрғон туманларининг мусиқа ва санъатга, бошловчиликка қизиқувчи қатнашчилари истеъдодларини намоён қилди. Улар чолғу асбобларида куй чалди, қўшиқлар айтди, сухондонлигини кўрсатди.
Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг дастурларини тинглаб мутахассис сифатида қимматли маслаҳатларини айтди. Энг яхши деб топилган санъаткорлар вилоят босқичига танлаб олинди.
Н. МУҲАММАДИЕВ