Вилоят мусобақаси Қумқўрғонда

Туманимиздаги Алпомиш спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят ташкилоти тизимида таҳсил олаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ўртасида спортнинг “Ёзги биатлон” тури бўйича 2-босқич вилоят мусобақаси ўтказилди.
Термиз шаҳри, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Ангор, Бойсун, Қизириқ, Музработ, Бандихон туманларидаги ўқув спорт техника клубларининг ва вилоят жамоаси спортчилари техника ва амалий спорт машқларини бажарди. Улар соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, оммавий спортни янада ривожлантиришга ҳисса қўшди. Қизлар гуруҳида энг юқори натижа кўрсатган Қумқўрғон туманимиз спортчиси Манзура Чориева фахрли биринчи ўринни эгаллади. Бу гуруҳда Қизириқ туманидан Сожида Дониёрова фахрли иккинчи ўриндан, Жарқўрғон туманидан Ўғилой Пайғамова фахрли учинчи ўриндан жой олди. Эркаклар гуруҳида Бойсун туманидан Шамсиддин Равшанов ғолиб чиқди. Ангор туманидан Дилшод Каримов фахрли иккинчи ўринни, Қизириқ туманидан Сардор Туропов фахрли учинчи ўринни қўлга киритди. 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган спортчилар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Н. МУҲАММАДИЕВ