Тадбиркорлар ўз бурчларини адо этишмоқда

Юртимизда азалдан саховат ва кўмак ишлари эзгулик йўлида амалга оширилган. Шу сабабли бундай улуғ фазилат миллий қадриятларимизнинг, миллий удумимизнинг бир бўлагига айланган. Қийинчилик йилларида халқимиз топганини ўртага қўйиб, муҳтожлар билан баҳам кўрган.
Президентимиз ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига қўшилаётганлар сафи кун сайин ошиб бораётгани қувончлидир. Бу ҳаракатда ўзини шу юртнинг фарзанди, деб билган саховатпеша инсонлар бирлашиб, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига кўмаклашмоқда. Халқимизнинг бугунги кунда иродаси синовдан ўтмоқда. Мана шундай синовли кунларда ўз кўмагини аямаган тадбиркорлардан доим миннатдор бўламиз. Куни кеча тумандаги “ Бек агро экспорт ” ғаллачилик кластери раҳбари Зафар Эргашев томонидан кам таъминланган оилаларга озиқ – овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Туманимизда ҳам амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар кўринмас ёвни тезроқ енгиб ўтишимизда ҳамда халқимизнинг бир –бирига меҳр – оқибат ришталарини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Салима Валиева,
Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш туман бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари