ҒЎЗА НИҲОЛЛАРИГА БИРИНЧИ КОМПЛЕКС ИШЛОВ БЕРИШ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ

Ғўза ниҳолларга биринчи агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда. Туман ҳокими Р. Гаппаров бошчилигида Н.Мирзаев, Ш.Мирзаев ҳудудида семинар бўлиб ўтди. Семинарда ғўза ниҳолларини турли касалликлардан сақлаш, ўз вақтида минерал ўғитлар бериш борасида топшириқ ва тавсиялар берилди. Ҳар гектар майдонга 150 килограммдан минерал ўғитлари бериш ҳамда биостимляторлар билан суспензиялаш ишлари бошлаб юборилди.