Саломлашиш одоблари

Инсон ҳаётда доимо бошқалар билан учрашишга, улар билан мулоқот қилишга муҳтож. У турли ҳолатларда турли табақадаги, турли суратдаги инсонлар билан учрашади. Бу жараённи гўзал суратда, завқли бир ҳолатда ўтказиш нақадар яхши! Хусусан, бунга мусулмон киши ҳаммадан кўра ҳақли ва бурчли ҳисобланади. Зеро, динимизда бу борада ҳам энг тўғри ва гўзал таълимотлар баён қилинган. Бу хусусда ҳам инсоният учун энг олий намуна – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.“Кўришиш” деганда кишиларнинг қўл олиб кўришишлари ёки қучоқ очиб бир-бирларини бағрига босиш каби ҳолатлар назарда тутилади.
Кўришиш – дўстона муносабатлар белгиси, меҳр-муҳаббат, аҳду вафо ва қутлов рамзидир. Кўришиш –қалбларни улфат қилувчи, ўзаро ишончни мустаҳкамловчи омилдир. Кўришганда томонларнинг ҳис-туйғулари ҳам тўқнашади, улар бир-бирларига ҳар қачонгидан ҳам кўра яқинроқ келадилар.Кўришиш деярли барча халқларда бор. Уларнинг ҳар бирида бу одат ўзларининг умумий дунё қарашлари, эътиқодлари асосида турлича шаклланган. Кўпчилик миллатларда кўришиш шакллари ва меъёрлари асосан уларнинг ўз кўникмалари ва одатларига кўра жорий қилинган.
КЎРИШИШ ОДОБЛАРИ
Хуллас, сиз билан биз – мўмин мусулмонлар бу борадаги энг мукаммал ва тўғри таълимотларга, кўрсатмаларга эгамиз. Барчаси батафсил айтиб қўйилган, уларни ўрганиб, ҳаётимизга татбиқ этсак бўлди, иншааллоҳ, икки дунё бахт-у саодатига эришамиз. Бошқа халқларнинг маданиятларига, ўзларича ўйлаб топган урф-одатларига эҳтиёжимиз йўқ. Биздаги меъёрлар илоҳий таълимотлар асосида, одоб-ахлоқ доирасида жорий қилинган бўлиб, уларни ҳеч қачон бошқа меъёрларга алиштириб бўлмайди. Уларга тенг келадиган бирор кўрсатма топилмайди ҳам.
Ислом таълимотига кўра, кўришиш саломлашишни тўлдирувчи ҳолат ҳисобланади. Шу билан бирга, саломлашишсиз фақат кўришишнинг ўзи билан чекланиш қораланади. Кўришиш саломлашиш баробарида бўлиши лозим. Кўришганда қўл қўлга ёки кўкси кўксига тегиши керак. Бир-бирига энгашиш, бош чайқаш кўришиш ҳисобланмайди, ишора билан саломлашиш бўлади. Исломда одатий кўришиш қўл олиб кўришишдир, қучоқ очиб кўришиш эса маълум ҳолатлардагина бўлади.
ИСЛОМ АХЛОҚИ. Ушбу икки ҳадис биз ўрганаётган мавзуда асос манбалардан ҳисобланади. Улардан бир қанча хулосаларни олиш мумкин. Бу ҳадисларда ўзаро эгилиб, қучоқлашиб ёки ўпишиб кўришишдан қайтарилмоқда. Аммо, уламоларимиз бу борадаги бошқа ҳадис ва хабарларни ўрганиб чиқиб, қуйидагича фикрга келганлар: а) бу ерда бир-бирига эгилиб кўришиш деганда айрим халқлардаги каби таъзим қилиш шаклида кўришиш, шунингдек, белни букиб, рукуъга яқин тарзда эгилиш назарда тутилган. Бироқ, қўл бериб кўришганда бироз таъзим қилишнинг зарари йўқ. Айниқса, бу кишилар ўртасида урфга айланган бўлганда. Аммо, буни ҳаддан ошириб юбормаслик, қоматни букмаслик керак. Зеро, инсонга таъзим қилишда чегарадан чиқиш динимизда қаттиқ қораланади. Қолаверса, ўзини заиф кўрсатиш мусулмон кишига фазилат ҳисобланмайди, аксинча, нуқсон ҳисобланади ва ярашмайди ҳам.
б) ушбу ҳадисдан қучоқлашиб кўришиш жоиз эмаслиги келиб чиқади. Бу маънода бошқа ҳадислар ҳам бор. Шу боис айрим уламолар, жумаладан, имом Нававий қучоқлашиб кўришини танзиҳий макруҳ, яъни одобсизлик санаган. Шунингдек, Жаъфар розияллоҳу анҳу Ҳабашистондан қайтганда ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у билан қучоқ очиб кўришганлар. Имом Абу Довуд бу ҳақда қуйидаги ривоятни келтиради: «Абу Зарр розияллоҳу анҳу Шомдан кетаётган пайтда аназалик бир киши: «Мен сендан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадислари ҳақида сўрамоқчи эдим», деди. «У ҳолда, агар сир бўлмаса, албатта сенга айтиб бераман», деди. «У ҳеч қандай сир эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашганингизда у зот сизлар билан қўл бериб кўришармидилар?», деди. «Қачон у зот билан учрашсам, мен билан қўл бериб кўришардилар. Бир куни менга одам юборибдилар. Мен аҳлим ҳузурида эмас эдим. Келганимда, у зотнинг менга одам юборганлари айтилди. У зотнинг олдиларига келсам, чорпоя устида эканлар. Мен билан қучоқлашиб кўришдилар. Бу янада яхшироқ, гўзалроқ бўлди». Ғолиб Таммор айтади: «Муҳаммад ибн Сирин қўл бериб кўришишни ёқтирмас эди. Бу Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳининг сўзидир».
в) аввало, ўпиб кўришиш ҳам, қучоқлашиб кўришиш каби доимий кўришиш шакли бўлиб қолмаслиги керак. Бундай кўришиш фақат аҳёнда, айрим ҳолатлардагина жоиз. Шу билан бирга, бунда пешонадан, бошдан ёки қўлдан ўпиб кўришилади, юздан ўпилмайди, лабдан ўпиш эса умуман мумкин эмас. Бу нарса мазкур ҳадисларда айнан мана шу шартлар эътиборидан маъқул кўрилмаган. Аммо, шарт ва одобларга риоя қилинса, бунинг зарари йўқ.
Қўл бериб кўришишнинг кўплаб фазилатлари, фойдалари бор. Жумладан, қўл бериб кўришиш қалбдаги кек-адоватни, ғашликни кетказади, саломдан кўзланган фойдалардан бири бўлмиш ўзаро муҳаббатни мустаҳкамлайди. Руҳшуносларнинг таъкидлашларича, меҳмон билан қўл бериб кўришишнинг ижобий таъсири унга нисбатан «хуш келибсиз», «марҳабо» каби ибораларни ишлатишдан кўра яхшироқ бўлар экан.
Х. Зайниев,
туман бош имом хатиби