Тўxта коронавирус! «Мен вакцина олдим»

Юртимизда пандемияга қарши курашиш тадбирлари қатъий давом эттирилаётганига қарамай, янги коронавирус касаллигига чалинганлар сони кун сайин ошиб бораётгани, ташвишланарли ҳолат, албатта.
Шу сабабли юртимизда «Мен вакцина олдим» акцияси бошланган бўлиб, мазкур акцияда туман пенсия жамғармаси, туман алоқа бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, туманимиз аҳли фаол иштирок этишмокда. Айтиш жоизки, вакциналар танангизнинг табиий иммунитети билан биргаликда касаллик юқиши xавфини камайтиради. Вакцина танада касалликка қарши иммунитетни ишлаб чиқишга кўмак берувчи xавфсиз ва самарали восита саналади.