Фермер хўжаликлари раҳбарлари диққатига!

Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими Адлия вазирлигида 2008 йил 17 апрелда рўйхатдан ўтган Низом асосида туманда 2022 йил бошоқли дон экинлари ҳосилидан навдорлик, сифат кўрсаткичлари стандарт талабларига жавоб берадиган бошоқли дон экинларининг уруғлигини етиштирувчи хўжаликларни танлаб олиш мақсадида 2021 йил 15 июлдан – 15 августгача тендер танлови ўтказилишини эълон қилади.

Танловда қатнашиш ҳамда тақдим қилинадиган ҳужжатлар тўпламини олиш учун туман Қишлоқ хўжалиги бўлимида ташкил этилган комиссиясига мурожаат қилишингиз сўралади.

Туман тендер комиссияси.

Тел: 46-52-040