Иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул?

Жазирама ёзда организмга доим оқсил моддалари зарур бўлади. Улар гўшт ва дуккакли маҳсулотлар таркибида бисёр бўлади. Аммо қайнатилган ва енгил ҳазм бўладиган гўштли овқатларни истеъмол қилишни тавсия қиламиз.
Тушликда енгил ҳазм бўладиган мошхўрда, мастава, қайнатма шўрва, манпар ва шунга ўхшаш енгил ҳазм бўладиган таомларни ейиш керак.
Иссиқ кунларида шўр балиқ, дудланган гўшт, консерва, тузли маҳсулотларни истеъмол қилиш умуман тавсия этилмайди, чунки улар чанқаш ҳолатини янада кучайтиради.
Жазирамада ҳар соатда 200 мл.дан сув ичиш тавсия этилади. Шунингдек, қора ва кўк чой, бодринг, сельдерей, қовун, тарвуз, қулупнай, апельсин ҳам чанқоқ босди маҳсулотлардир. Ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам фойдали, ҳам керакли микроэлементларга бойдир.