БОДРИНГ ХОЛЕСТЕРИННИ КАМАЙТИРАДИМИ?

Қонда холестерин миқдорини камайтириш учун бодринг истеъмол қилиш яхши фойда беради.
Бунинг учун 100-150 мл бодринг шарбатига 1 ош қошиқ асал қўшилади ва бир кунда 3 маҳал овқатланишдан ярим соат олдин қабул қилинади. Даволаниш муддати 1 ҳафта, бодринг мавсумида бу муолажани ҳар куни олиб бориш мумкин.
Бодрингнинг пўстини артиш шарт эмас, сабзавотнинг сувини сиқиб оласиз, уни 30 дақиқа ичида ичишингиз шарт, акс ҳолда, шифобахш хусусиятини йўқотади.
Ошқозон ва ичак ҳамда буйрак аъзоларида жиддий касалликлар бўлган кишиларга бодринг шарбати билан даволаниш ман қилинади.