Бурун шиллиқ пардаси яллиғланганда ярим литр сувга 1 чой қошиқ туз солинг. Ушбу физиологик эритма билан бурунни ювиш жуда фойдали. Қолаверса, у бурунни таъсирламайди. Бурунни яхшиси 20 гр.ли шприц билан ювиш даркор.
Бурунни шиллиқдан тозалагандан кейин оёққа иссиқ обзан (ванна) қилинади. Товонга хантал (горчица) кукуни сепилиб, елим халта билан ўраб, устидан жун пайпоқ кийиб олинади.