Туманимизнинг ёш қаламкашлари ижоди

Ўқитувчиларнинг фаолиятида маънавий тарбиянинг ўрни

Мамлакатимизнинг миллий тараққиёт йўлидаги бош ғояси – бу озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдир. Бу ғояни амалга оширишда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий йўналишларни ривожлантириш ҳам муҳим ўрин тутади. Ёш авлодни маънавий тарбиялаш масаласи таълим муассасалари олдида турган устувор вазифа сифатида қўйилган. Мазкур вазифанинг самарали ҳал қилиниши кўп жиҳатдан ушбу ишга узлуксиз таълим тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг қай даражада тайёргарлигига боғлиқ.
Абу Наср Фаробий, илмий ишлар тузилмаси ва мантиқида илмийлик, кўргазмалик, тушунарлилик принциплари талабларига амал қилганлигини таълимнинг кўргазмалилик принципларига мос эканлигини айтган.
Инсон ҳаётида фаннинг етакчи ролини қўллаб-қувватлаш баробарида таълимнинг муҳим вазифалари ўқувчиларни эркин фикрлаш орқали уларда буюк бобокалонларимиз руҳига меҳр-муҳаббатни таркиб топтириш мумкин.
Абу Али ибн Синонинг дидактик принципларига, жумладан, таълимни кўргазмалилик принципида катта қизиқиш билдирилганини, таълимда кўргазмалилик тушунчаси идрок қилишнинг кўриш, эшитиш, пайпаслаб ҳис этиш турлари билан боғланганлигини айтган.
Хулоса қилиб айтганда ўқитувчининг методик тайёргарлигига маънавий мазмун билан бойитилган, мавзули кеча, конференция, викторина, мусобақа, деворий газета каби синфдан ташқари машғулотларнинг ўрни беқиёсдир. Шу боисдан Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи каби қомусий олимларнинг ҳаёти, ижодий фаолияти ва уларнинг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссалари билан ўқувчилар ижодини ривожлантиришда имкон берадиган маънавий йўналтирилган тўгарак, мавзули кечалар, танлов, деворий газеталарни тайёрлашда уларни бевосита фаол иштирок этишини таъминлаш жуда муҳимдир.

Б. ХОЛБОЕВА,
42-мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси                                                                                                                                                                                                                                                                               ОНА

Қалби меҳридарё лиммо-лим онам,
Жоним оғриганда дармоним онам.
Бедор ўтказган ҳаққин сўрамаган,
Қўлларида кўтариб улғайтган онам.

Меҳрингиз олдида эгик бу–бошлар,
Бешафқат дунёда тўкдик кўзёшлар.
Тўрт фарзандни улғайтириб, меҳр берган,
Жаннатим онамдир, меҳрибон онам.

У. Мустафоқулова,
Қумқўрғон агротехнологиялар
техникуми талабаси